Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Адлия органлари томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилмоқда


    Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият хисобланади. Бу борада вилоят адлия бошқармаси томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда уларнинг бузилишини олдини олиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

   Жумладан, Косон тумани, “Дарча” МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Шамсиева ва бошқаларнинг нафақа пуллари ўз вақтида берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати бўйича ўрганиш ўтказилиб, натижасига кўра фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Косон туман кенгашига қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилган.

  Тақдимнома натижаси бўйича Косон тумани “Дарча” МФЙ томонидан жорий йилнинг 25 март куни берилган маълумотга кўра, ушбу тақдимнома кўриб чиқилиб, фуқароларга ўз вақтида тўланмай қолиб кетган 4 060 000 сўм нафақа пуллари тўлаб берилди.