Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Адлия органлари радио эфирида...


    Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари иштирокида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида 2020 йил давомида Қашқадарё вилоят Телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда тайёрланадиган кўрсатув ва радиоэшиттиришлар режа жадвали тасдиқланган.

    Мазкур, режа жадвали асосида адлия бўлимлари фаолияти юзасидан турли хил йўналишда репортажлар ва радио эшиттиришлар ёритилмоқда. Жумладан, Қарши туман адлия бўлими ходимлари томонидан “Олтин воҳа” радиоси орқали тўғридан-тўғри эфирда “Карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган хабар тарқатиш қонунчилик доирасида жавобгарликка сабаб бўлиши” мавзусида чиқишлар қилинди.