Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Адлия бўлимлари томонидан коронавирус касаллигини олдини олиш тадбирлари ўтказилмоқда


   Коронавирус пандемияси даврида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш шунингдек, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлатимиз томонидан кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

   Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бу борада аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

    Хусусан, Қамаши туман адлия бўлими томонидан тумандаги озиқ-овқат ва маиший техника дуконларида аҳоли орасида юқумли касалликларни олдини олиш, нарҳ наволарни сунъий оширишга, ваҳима солишга йўл қўймаслик ҳамда бу борада қонунчиликда белгиланган жазо турлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.