Янгиликлар
Қонуний аралашув натижасида
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майда қабул қилинган “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391-сон қарори ижроси юзасидан Қарши шаҳрида жойлашган 2-сон давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотида фаолият юритаётган раҳбарлар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг ҳамда уларнинг ёрдамчиларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши ҳолатлар юзасидан мониторинг ўтказилди.
Мониторинг натижасида ташкилотда фаолият юритаётган раҳбарлар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг ёрдамчиларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланмасдан келинаётганлиги аниқланиб, Қарши шаҳар мактабгача таълим бўлимига тақдимнома киритилди ва натижада ташкилотда фаолият юритаётган раҳбарлар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг ҳамда уларнинг ёрдамчиларига тўланмасдан келинаётган жами 9 774 195 сўм пул маблағлари тўлаб берилди.