Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Фуқаролар мурожаатлари қаноатлантирилди


Қарши туман адлия бўлимига фуқаро Х.Кучиева мурожаат қилиб, 2016 йилда қонуний никоҳдан ўтганлигини, бир нафар фарзанди борлигини, 2019 йилда турмуш ўртоғи вафот этганлигини ва тўрт йилдан буён яшаб келаётган уйига руйхатга қўйилмаётгани, ушбу ҳолат юзасидан бир неча маротаба тегишли идораларга мурожаат қилган бўлсада, ҳеч қандай ижобий натижа бўлмаганлигини билдирди.

Ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан вилот “Ермулккадастр” давлат корхонаси Қарши туман филиали, туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари мурожаатни ўрганиш жараёнига жалб қилинган ҳолда фуқаро Х.Кучиеванинг мурожаати қаноатлантирилди.

Қамаши туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Юксалиш” МФЙ, Пастараб қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.Абдиеванинг мурожаати ўрганиш учун қабул қилинган. Ушбу мурожаатда фуқаро 2014 йилда туғилган фарзанди Абдиев Аслиддин Жаҳонгир ўғлига 6 йилдан буён туғилганлик ҳақида гувоҳнома ололмаётганлигини билдирган. Туман адлия бўлими томонидан фуқаро Ш.Абдиевага тегишли ҳужжатларни тўплашда ҳамда фарзандига туғилганлик гувоҳномаси олишида амалий кўмак берилди.