Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

2020 йил 1 январдан эътиборан барча фуқаролар ID-карта олиш мажбурийми? ID-карталар фуқароларга қандай қулайликлар яратади?


ID-карталар олиш 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида, 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.
ID-карталар амалдаги буклет кўринишидаги биометрик паспортга нисбатан ўлчами кичик ва ихчамлиги, электрон қурилмага (чит) эгалиги ва фуқароларнинг маълумотларини аниқ фотосурат, яшаш манзили, электрон имзо киритилиши билан қулай ҳисобланади.
Келгусида барча соҳадаги давлат хизматларини масофавий тарзда кузатиш мумкин. Паспортлар, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг мавжуд тизими ҳар бир фуқаронинг ягона идентификация рақами, унинг шахсий маълумотларини ўзида жамлаган ва давлат хизматларидан фойдаланишда шахсни аниқлаш имконини беради.