Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Ходимларга иш ҳақлари тўлаб берилди


Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини доимий равишда таҳлил қилиш, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятдаги давлат ташкилотлари тизимида ишлаб келаётган ишчи-ходимларга иш ҳақлари ўз вақтида тўланиши таҳлил қилинганида бир қатор қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасида ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, бош бошқарма томонидан 2020 йил 1 январь ҳолатида ишчи ходимларнинг
1 544 088 минг сўм иш ҳақлари тўланмасдан келинганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарорининг 3-бандида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан қатъий назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилган.
Шунга мувофиқ, ушбу ҳолат юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан бош бошқармага йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қуймаслик ҳамда меҳнат қонунчилигига тўла риоя этишни таъминлаш мақсадида тақдимнома киритилди.
Мазкур тақдимномага мувофиқ, бош бошқарма томонидан ходимларга тўланмасдан келинаётган 1 544 088 минг сўм иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш бўлими бошлиғи
Исмоилов Элнур