Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими томонидан амалга оширилган ишлар


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими томонидан  ўтган ҳафта давомида фаолияти юзасидан белгиланган иш режага асосан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 57-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосан Республика Тожик Миллий маданий маркази Деҳқонобод туман бўлими ҳисобга қўйилди ҳамда Ўзбекистон Шахмат федерацияси Қашқадарё вилоят бўлинмаси қайта рўйхатдан ўтказилди.
Бўлим томонидан диний ташкилотларнинг 2019 йилдаги фаолияти юзасидан тақдим қилинган ҳисоботи таҳлил қилиниши натижасида нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида аниқланган қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида жорий йилнинг 9 март куни 61 та диний ташкилотга тақдимнома киритилди ҳамда 11 март куни
48 та диний ташкилотга огоҳнома киритилди.
Шунингдек, бўлим томонидан 3 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, (1 таси фуқаронинг яшаш манзилига борган ҳолда у билан шахсан учрашган ҳолда ўрганилди), шундан 2 таси қаноатлантирилди, 1 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.