Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Мурожаат натижаси...


Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш адлия органларининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Вилоят адлия бошқармасига келиб тушган мурожаатларни қонуний ўрганиб чиқиш, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, бундай ҳолатларга нисбатан тегишли таъсир чоралар киритиш, жойларда тегишли қонунчиликларга риоя этилиши ҳолатлари юзасидан ўрганиш ва мониторинглар ўтказиш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, вилоят адлия бошқармасига Деҳқонобод тумани,
“Тарқопчиғой” МФЙда яшовчи фуқаро Э.Эгамшукуров мурожаат қилиб, тумандаги 29-мактабда ўқитувчи бўлиб ишлашини, бироқ ўтган уч ой учун ҳисобланган иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмаганини билдирган ҳамда мурожаати юзасидан амалий ёрдам беришни сўраган.
Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижасида фуқаро Э.Эгамшукуровга томонидан 2019 йил декабрь, 2020 йил январь ва февраль ойлари учун иш ҳақлари тўланмаганлиги аниқланди ва вилоят адлия бошқамасининг қонуний аралашуви натижасида тўланмай қолган иш ҳақлари қайта ҳисобланиб, жами 1 065 624 сўм февраль ойи иш ҳақларига қўшиб тўлаб берилди.