Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан якунланган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан иш унумдорлигини ошириш, меҳнат фаолиятидан самарали фойдаланиш учун мўлжалланган режага асосан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Бўлим томонидан жорий йилнинг 9-13 март кунлари  ҳуқуқий саводсизликни йўқ қилишга, жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга қаратилган аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш бўйича Қашқадарё вилоят Халқ таълими бошқармаси ва Қарши шаҳар Халқ таълими бўлимида соҳага оид, меҳнат қонунчилиги ва коррупцияга қарши курашиш юзасидан қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.
Шунингдек, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини аниқлаш бўйича ижтимоий сўровнома ўтказилди.
Тадбир тафсилотлари бошқарманинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритилди.
Энг долзарб, аҳолини қизиқтирадиган масалаларни белгилаб, улар бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш бўйича мунтазам равишда амалий ишлар олиб бормоқда.
Хусусан,   Кекса ёшдаги шахсларга ижтимоий, психологик ва юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида “Сиз доим эъзоздасиз” лойиҳаси доирасида Қарши шаҳридаги кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари учун Қарши санаториясида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаолиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Тадбир тафсилотлари бошқарманинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритилди.
Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари вакилларини, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда жамиятда ҳуқуқий билимларни тарғиб қилиш бўйича ишлар амалга ошириб борилмоқда.
Жумладан, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Хусусан, тумандаги 1-мактабда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятини ёшларга кенгроқ тушунтирилди, шунингдек, “Нодира” маҳалласида уйма-уй юрган ҳолда мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига соҳага оид қонун ҳужжатлари тушунтириш юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олинди.