Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

“Чўлибўстон” маҳалласида сайёр қабул


Қарши туман адлия бўлими томонидан “Чўлибўстон” МФЙда туман ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этилган сайёр қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш билан бир қаторда мурожаатлар билан боғлиқ қонун ҳужжатлари, шунингдек янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
Хусусан, меҳнат мигрантлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига яратилаётган имкониятлар, хотин-қизларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш ва уларни ҳимоя қилиш мақсадида бериладиган ҳимоя ордери, аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, ажратилаётган кредитлар юзасидан, шунингдек тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш буйича тушунтиришлар берилди.
Фуқаролар билан ташкил этилаётган сайёр қабуллар натижасида нафақат уларнинг мурожаатларини тинглаш, балки уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошишида ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.