Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Барча маҳаллаларда сайёр қабуллар ташкил этилади


Ғузор туман адлия бўлими томонидан жорий йил давомида тумандаги барча маҳаллаларда сайёр қабуллар ташкил этилиши белгилаб олинган. Шунга мувофиқ, “Бўстон” МФЙда ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қабулхонаси Ғузор туман бўлими, туман давлат хизматлари маркази ходимлари иштирок этди.
Сайёр қабул давомида муаммо ва саволлари мавжуд бўлган барча фуқаролар билан суҳбатда бўлиш, уларга амалий ва ҳуқуқий ёрдам бериш туман адлия бўлимининг энг долзарб вазифалардан бирига айланган.
Фуқаролар томонидан келиб тушган барча мурожаатлар эътиборсиз қолдирилмасдан, ваколат доирасида ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар ташкилотчилар томонидан иш юритувига қабул қилинди. Ўрганиш талаб этилмайдиган ёки бошқа ташкилотлар ваколатига оид бўлган мурожаатлар юзасидан тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабулда янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан ҳам маълумотлар берилди.