Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Фуқароларга ҳуқуқлари тушунтирилмоқда


Фуқароларга ўз ҳуқуқлари, эркинликлари, шунингдек мажбурият ва бурчларини тушунтириш, улардан етарли даражада фойдаланиш ва амал қилиш юзасидан кўникма ҳосил қилиш биз кўзлаган мақсад ва манзил сари етказишдаги асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқий қарашларни кенгайтириш ва ҳуқуқий маданият даражасини ошириш нафақат тегишли идора ва ташкилотлар вазифаси, балки ҳар бир шахснинг шахсий масъуллигини ҳам талаб этади.
Қашқадарё вилоятида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аҳолига турмушда тез-тез учрайдиган оддий ҳуқуқларни тушунтириш мақсадида “Street law” (оддий ҳуқуқ) лойиҳаси юзасидан тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Қамаши туман адлия бўлими томонидан ташкил этилган туманларида тадбирда ихтиёрий иштирок этган кўнгиллилар ҳамда вилоят ЙҲХБ билан ҳамкорликда юқори савияда ва кўтаринки руҳда ўтказилди.
Мазкур тадбир тумандаги аҳоли гавжум бўлган пиёдалар ўтиш жойларида, савдо дўконларида ҳамда автомашина ҳайдовчилари иштирокида ташкил этилди.
Лойиҳа давомида аҳолига “Тамаки ва алкоголь соғлиқ учун зарар”, “Йўл қоидаси – умр фойдаси”, “Ҳурматли харидор унутманг!” каби 200 дан зиёд турли хил мавзулар доирасида тайёрланган флаер ва буклетлар ва бошқа турдаги тарқатма материаллар тарқатилди.
Туман адлия бўлими томонидан худди шундай тадбир 18-сонли мактабгача таълим муассасасида ташкил этилди. Тадбирда “Ёш ҳуқуқшунослар” ва “Street law” гуруҳи аъзолари иштирокида болаларга ҳуқуқнинг бошланғич қоидаларини ўргатиш бўйича ўқув машғулотлари ташкил қилинди.
Тадбирда болаларга Конституция, Бола ҳуқуқлари конвенцияси, давлат рамзлари, ҳуқуқий тарбия ва бошқа муҳим масалаларга бағишланган видеооликлар намойиш этилди. Тадбирда фаол қатнашган болаларга эсдалик совғалари берилди.