Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан...


   Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан ўтган ҳафта давомида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилояти бошқармасининг туман бўлимлари томонидан кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинган маъмурий иш материаллари таҳлил қилинди.
   Таҳлил давомида жами 219 та қонунбузилиши аниқланди. Аниқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўллаш амалиёти, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон берувчи салбий омиллар, сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича инспекциянинг Қашқадарё вилояти бошқармасига 1 та тақдимнома киритилди.
   Бошқарманинг туман бўлимлари ходимлари томонидан 2019 йил давомида жами 27 та ҳолатда тадбиркорлик субъектларида текширувларни ваколатли органни хабардор этмасдан ўтказилганлиги учун Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига 1 та маъмурий таклиф киритилди.