Янгиликлар
10
Ҳуқуқий онг юксаклиги ўзига бўлган ишонч гаровидир
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9 март куни Қарши шаҳридаги 43-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида миссионерлик ва прозелитизм билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга миссионерлик фаолиятининг салбий оқибатлари, унинг белгилари ҳамда миссионерлик фаолияти билан шуғулланиш натижасида юзага келадиган ҳуқуқий жавобгарлик юзасидан тушунчалар берилди.
Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мазмун-моҳияти ёритиб берилди.
Тадбир қатнашчиларининг мавзуга доир ўзларини қизиқтирган саволларига вилоят адлия бошқармаси ходими томонидан батафсил жавоб берилди.