Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Фуқаролар учун қулайликлар


   Қарши туман адлия бўлими томонидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази вакиллари билан биргаликда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига уйма-уй юрган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хориждаги вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5785-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
39-сон қарори мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.
   Уларга мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқали давлатимиз томонидан меҳнат мигрантларига уй-жой ва маиший шароитларни яхшилаш, молиявий ёрдам, ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилиш масалаларида ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлардан хабардор қилинди.
   Шунингдек, Қарши ва Ғузор туман адлия бўлимлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг коммунал хизмат кўрсатувчи ва ижтимоий инфратузилма обектларига тўсқинликсиз кириши учун яратилган шароитлар юзасидан туман тиббиёт бирлашмасида, ижтимоий ва спорт объектларида ўрганиш ўтказилди.