Янгиликлар
09
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан якунланган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан иш унумдорлигини ошириш, меҳнат фаолиятидан самарали фойдаланиш учун мўлжалланган режага асосан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Бўлим томонидан жорий йилнинг 2-6 март кунлари ҳуқуқий саводсизликни йўқ қилишга, жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга қаратилган аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш бўйича “Мигрантга ҳуқуқий ёрдам” лойиҳаси доирасида меҳнат мигрантларига ҳуқуқларини ҳамда соҳада қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Қарши шаҳрининг “Маҳоллат” ва “А.Навоий” МФЙларда мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари учун тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир тафсилотлари бошқарманинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритилди.
Энг долзарб, аҳолини қизиқтирадиган масалаларни белгилаб, улар бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш бўйича мунтазам равишда амалий ишлар олиб бормоқда.
Хусусан, Меҳнат қонунчилиги нормаларини тушунтириш мақсадида
1 ва 25-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда иштирокчиларга мажбурий меҳнат, меҳнат шартномасини тузиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш ва бошқа меҳнат қонунчилигига оид нормалар тушунтирилди.
Бўлим томонидан қонун ҳужжатларининг мазмуни ва моҳиятини тушунтириб берувчи материалларни интернет тармоғи орқали тарқатиш юзасидан жорий йилнинг 2 мартда Facebook ижтимоий тармоғида ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақида билиш лозим бўлган 6 та ролик жойлаштирилди.
Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда меҳнат қонунчилиги нормаларига оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазмунини тушунтириш юзасидан тарқатма материаллари тайёрланди.
Қонун ҳужжатларининг мазмуни ва моҳиятини тушунтириб берувчи материалларни аҳоли ўртасида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали тарқатиш бўйича доимий равишда ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 3 март куни бўлим томонидан вилоят телерадиокомпанияси орқали ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақида билиш лозим бўлган ролик тақдим этилиб, эфирга узатилиши йўлга қуйилди ҳамда ҳафта давомида ушбу ролик эфирга узатиб келинмоқда.