Янгиликлар
09
Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида қарор чиқарилди
Касби туман адлия бўлимига “Оққамиш” МФЙ, 2-митти туман, 3-уй, 30-хонадонда яшовчи фуқаро М.М.Хожиабдуллаева мурожаат қилиб, унинг марҳума синглиси Хожиабдуллаева Мадина Мирзаабдуллаевнанинг икки нафар фарзандини васийликка олишда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.
Аниқланишича, марҳума М. Хожиабдуллаева 2013 йил декабрь ойида вафот этган бўлиб, унинг фарзандлари 2004 йилда туғилган Хожиабдуллаева Маржона Чори қизи ва 2011 йилда туғилган Хожиабдуллаев Ойбек Мирзаабдулла ўғли қаровсиз қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан фуқарога тегишли ҳужжатларни тўплаш ва туман Халқ таълими бўлими ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик органига мурожаат қилишида амалий кўмак берилди ва туман ҳокимининг 2020 йил 27 февралдаги “Вояга етмаган 2004 йил 24 январь куни туғилган Хожиабдуллаева Маржона Чори қизига ҳомий тайинлаш ва 2011 йил 13 май куни туғилган Хожиабдуллаев Ойбек Мирзаабдулла ўғлини васийликка бериш тўғрисида” HQ-293/02-сонли қарори чиқарилди.