Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Сайёр қабуллар давомида...


   Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан якунланган ҳафта давомида маҳаллаларда судлар, ички ишлар бўлимлари, халқ қабулхоналари, давлат хизматлари марказлари, солиқ ва бошқа идора ва ташкилот ходимлари билан ҳамкорликда сайёр қабуллар ташкил этилди.
   Нишон туман адлия бўлими томонидан “Наврўз” МФЙда, Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан “Тепарлик” МФЙда, Китоб туман адлия бўлими томонидан “Тошкент” МФЙда, Қамаши туман адлия булими томонидан “Ибн Сино” МФЙда, Ғузор туман адлия бўлими томонидан “Мустақиллик” МФЙда ва Чироқчи туман адлия бўлими томонидан “Пахтаобод” МФЙда ўтказилган сайёр қабулларда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Адлия бўлимлари томонидан ваколатлари доирасида ҳал қилинадиган мурожаатлар юзасидан ўрганиш ўтказиш мақсадида иш юритувига қабул қилинди.
   Сайёр қабуллар давомида фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хориждаги вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5785-сонли Фармони, “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
39-сон қарори мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.