Янгиликлар
06
Хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди
Аёл - елкасида фарзанд тарбияси, уй-рўзғор ташвиши билан бирга ҳаётнинг турли қийинчиликларини сабр-бардош билан енгиб ўта оладиган матонатли зот. Айнан шунинг учун ҳам халқимиз орасида “Аёл яратганнинг буюк мўъжизаси” ибораси ишлатилади.
Жорий йилнинг 6 март куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи М.Икрамов бошқармада фаолият юритаётган мунис ва муҳтарама аёлларга ўз дил истакларини билдирди. Аёл бир қўли билан бешикни тебратса, бир қўли билан дунёни тебратиши, унинг елкасида энг катта масъулият – фарзанд тарбияси турганлиги, оила, рўзғор юмушлари билан бирга меҳнат фаолиятини ҳам масъулият ва матонат билан адо этишини таъкидлади.
Тадбир давомида бошқарма ходимлари томонидан ҳам самимий тилаклар билдирилиб, аёлларга эҳтиром кўрсатилди.