Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Ҳуқуқий маърифат соатида маънавий ҳордиқ


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган навбатдаги ҳуқуқий маърифат соатида ходимларни ўзбек халқ ижоди – халқ достонлари ҳамда Қашқадарё вилоятида қўшиқчилик ва бахшичилик санъати билан яқиндан таништириш ҳамда ходимларни маданий ва маънавий хордиқ чиқаришлари учун Қарши Маданият коллежи ўқитувчиси, Ўзбекистон халқ бахшиси Очил Чоршанбиев таклиф этилди.

Ўзбекистон халқ бахшиси О.Чоршанбиев томонидан бахшичилик санаътини вужудга келиши ва тарихи хусусида сўз юритиб, ушбу йўналишда Президентимиз томонидан уларга қаратилаётган эътибори ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, бугунги кунда Қашқадарё вилоятида 15 дан ортиқ бахши фаолият юритаётганлиги ҳамда улардан 5 та бахшига Ўзбекистон халқ бахшиси унвони берилганлиги бўйича маълумотлар берди.

О.Чоршанбиев томонидан ўбек халқ оғзаки ижоди – халқ достонлари “Алпомиш”, “Гурўғли” достонларидан парча айтиб ишчирокчиларда катта таъсурот қолдирди.