Янгиликлар
Яккабоғ туман адлия бўлимининг иш самарадорлиги
Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори ижроси бўйича туман тиббиёт бирлашмаси, молия бўлими ва мактабгача таълим бўлимлари ва “Обод”, “Чинобод”, “Яшнобод”, “Жамбул”, “Учтепа”, “Эсат” МФЙлари томонидан фуқаролардан талаб қилинишига чек қўйилган ҳужжатларнинг талаб қилиниши ҳолати мониторинг қилиниб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 1 та тақдимнома киритилди.
Бундан ташқари, мазкур қарор ижроси юзасидан тумандаги идора ва ташкилот ҳамда маҳаллаларга 65 та огоҳнома киритилди.
Туман адлия бўлими томонидан “Учтепа”, “Чайдари”, “Наврўз”, “Ғозлиқ” ва “Эсат” МФЙ ларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги 44-сон низоми талабларига риоя этилиши аҳволи мониторинг қилиниб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 5 та тақдимнома киритилди.
Шунингдек, тумандаги “Нурли йўл”, “Нурафшон” ва “Совуқбулоқ” МФЙларида туман давлат хизматлари маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси туман бўлими ходимлари билан биргаликда сайёр қабуллар ўтказилди. Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, тааллуқли мурожаатлар бўлим томонидан иш юритувига қабул қилинди.
Тумандаги “Самоқ” МФЙ, туман молия бўлими ва бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сон қарорининг мазмун моҳияти тушунтирилди ҳамда ушбу қарор ижроси юзасидан аҳоли ўртасида аноним сўровномалар ўтказилди.
Туман адлия бўлими томонидан туман 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги “Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги 211-сон қарори талабларига риоя этилиш аҳволи мониторинг қилиниб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 1 та тақдимнома киритилди.