Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Чироқчи туман адлия бўлими фаолиятидан...


Туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолиятининг асосий 7 та йўналишларидан келиб чиқиб, Чироқчи туман адлия бўлими ходимлари томонидан 2020 йилнинг 17-28 февраль кунлари амалга оширилиши белгиланган вазифалар юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сон қарорини ижроси бўйича мониторинглар ўтказилди.

Мониторинг танлов асосида 3 та давлат органлари ва ташкилотларида, яъни молия бўлими, бюджетдан ташқари пенсия  жамғармаси туман бўлими, мактабгача таълим бўлимларида ва 9 та маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилиб, унда фуқаролардан талаб қилинишига чек қўйилган ҳужжатларни талаб қилиниши ҳолати мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ўрганилди.

Мониторинг натижасида “Чимқўрғон”, “Яшнабод”, “Янгиобод” МФЙлари томонидан фуқаролардан талаб қилинишига чек қўйилган ҳужжатлар берилганлиги ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймасликни олдини олиш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига 1 та тақдимнома ва тумандаги 86 та МФЙларга огоҳномалар киритилди

Шунингдек, мазкур қарор юзасидан кенг аҳоли ўртасида сўровномалар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши юзасидан “Яшнабод”, “Шакарбулоқ”, “Лангар”, “Истиқлол”, “Янгиқишлоқ” МФЙларда мониторинг ўтказилди ва натижаси юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига 5 та тақдимнома киритилди.

Шунингдек, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими, Чироқчи туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси, Давлат хизматлари маркази ҳамда туман 1-сон ФҲДЁ бўлими масъул ходимлари билан биргаликда тумандаги 3 та маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказилди. Сайёр қабуллар натижасида 6 та мурожаат туман адлия бўлими томонидан иш юритувига олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий  бошқарув тамойилларни жорий  қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сон қарори ҳамда ерга оид қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-мохиятини тушунтириш юзасидан Чироқчи тумани Юқумли касалликлар шифохонаси, Ҳалқ таълими бўлимида, “Яшнабод”, “Навоий” ва “Чимқўрғон” МФЙларида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Шунингдек, Чироқчи туман мактабгача таълим бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий Регламентига риоя этилиши ҳолати мониторинг қилинди ва мониторинг натижасига кўра, мактабгача таълим бўлимига 1 та тақдимнома ва туман 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига 1 та огоҳнома киритилди.