Янгиликлар
Ходим фаолиятини давом эттирмоқда
Деҳқонобод туман адлия бўлимига “Аэродром” МФЙ Ибн Сино кўчасида яшовчи фуқаро С.Раҳимқулова ариза билан мурожаат қилган.
Унда фуқаро С.Раҳимқулова 2009 йилдан 2014 йилга қадар тумандаги 89-мактабда лобарант вазифасида ишлаганлиги, 2014 йилдан икки нафар фарзанди учун кетма-кет ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига чиққанлигини, иккинчи фарзанди икки ёшга тўлганлиги муносабати билан ўз иш жойига қайтиш истагини билдирганда мактаб директори томонидан унинг мутахассислиги тўғри келмаслигини важ қилиб, меҳнат фаолиятини давом эттиришига тўсқинлик қилганлигини билдирган.
Туман адлия бўлими томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилиб, мактаб директори Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларини қўпол равишда бузганлиги сабабли, аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида тақдимнома киритилди.
Натижада, мактаб директори томонидан бола парваришлаш таътилидан чиқиш ҳақида бўйруқ чиқарилди ва фуқаро С.Раҳимқулова ўз фаолиятини давом эттириши таъминланди.