Янгиликлар
Меҳнат мигрантларига яратилган имкониятлар
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва Қарши шаҳар адлия бўлимлари уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратилганлиги ва унинг тартиби юзасидан тушунтиришлар бериш мақсадида уйма-уй юрган ҳолда тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида белгиланган тартибга мувофиқ, уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида ҳар йили туман (шаҳар)лардан белгиланган тартибда ажратилиши, уй-жой ажратиш бир нечта босқичларда амалга оширилиши тушунтиирилди.
Бунда ариза берувчи талабгор сифатида "labor_migration" дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтиши кераклиги, ушбу дастурдан рўйхатдан ўтиш учун ариза берувчи Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ёки унинг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари лозимлиги, аризани уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигранти ёки унинг номидан оила аъзоси ҳам бериши мумкинлиги таъкидланди.
2020 йил дастурлари доирасида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун ипотека кредитларини ажратиш бўйича имтиёзли давр – 1 йил, кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланганлиги ҳақида ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.