Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Тадбиркорлар ўртасида ижтимоий сўров ўтказилди


Жорий йилнинг 3 март куни Қарши шаҳар, Қарши ва Қамаши  туман адлия бўлимлари томонидан вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлар орасида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси бўйича ижтимоий тадқиқот сўровномаси ўтказилди.

Мазкур сўровномаларнинг ўтказилиши тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг масъулиятини янада ошириш, ҳудудларда ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш учун аниқ таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Сўров “аноним” тартибда ўтказилиб, тадбиркорликни ривожланиши билан боғлиқ саволларга берилган жавоблар келгусида вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш учун муҳим маълумотлар базасини яратилишида хизмат қилади.

Ўтказилган ижтимоий сўров давомида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва янгиликлар хусусида ҳам тушунтиришлар берилди.