Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими томонидан амалга оширилган ишлар


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими томонидан  ўтган ҳафта давомида фаолияти юзасидан белгиланган иш режага асосан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2019 йилдаги 982-сонли “Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан мавжуд сув истеъмолчилари уюшмаларини бирлаштириш орқали ташкил этилган Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ҳамда Ғузор туман сув истеъмолчилари уюшмалари давлат рўйхатига олинди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2020 йил I ярим йилликка мўлжалланган иш режасининг 20-банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасида ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш натижасида 534 та қонунбузилиши ҳолати аниқланиб, ташкилот раҳбар органига аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Бўлим томонидан 40 та нодавлат нотижорат ташкилотларининг 2019 йилдаги фаолияти юзасидан тақдим қилинган ҳисоботлари таҳлил қилинди.

Узоқ муддат давомида фаолият юритмасдан келаётган 9 та нодавлат нотижорат ташкилотларни тугатиш юзасидан солиқ ва статистика органларидан тегишли маълумотлар тўпланди.

Қарши тумани, “Кўчкак” МФЙ, Кўчкак қишлоғида яшовчи М.Турабов ва бошқаларнинг Қарши тумани “Кўчкак” МФЙ, Кўчкак қишлоғида жойлашган бинони нуронийлар чойхонаси, кутубхона, маънавият ва маърифат маркази ва масжид сифатида фойдаланишга рухсат берилишида амалий ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаати жойига чиққан ҳолда мурожаат муаллифи иштирокида ўрганилиб, тегишли қонун ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Адлия вазирлиги томонидан қайта рўйхатдан ўтказилган спорт ва экология соҳасидаги ННТларнинг қайта рўйхатдан ўтиш юзасидан вилоят адлия бошқармасига рўйхатдан ўтказилган ҳудудий бўлинмалари таҳлил қилинди.