Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Сайёр қабуллар мунтазам равишда ташкил этилмоқда


Якунланган ҳафта давомида Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан режа асосида белгиланган маҳаллаларда сайёр қабул ташкил этилди.

Нишон туман адлия бўлими томонидан “А.Қодирий” номидаги МФЙда ўтказилган сайёр қабулда 40 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, 10 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 2 нафар фуқаронинг мурожаатлари мазмунан кўриб чиқиб учун адлия бўлимининг иш юритувига олинди.

Яккабоғ туман адлия булими томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси туман бўлими, Давлат хизматлари маркази ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Совуқбулоқ” МФЙда сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида 8 нафар фуқароларнинг  мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 1 нафар фукаронинг мурожаати бўлим иш юритувига олинди.

Чироқчи туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 27 февраль куни “А.Навоий” МФЙда, “Чимқўрғон” МФЙда ўтказилган сайёр қабулларда жами 70 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, уларнинг 20 дан ортиқ мурожаатларига ечим топиш юзасидан қонуний тушунтиришлар берилди.

Ташкил этилган сайёр қабулларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”га ПҚ-4546-сон қарори, ерга оид қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти батафсил тушунтириб берилди.