Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Миришкор туман адлия бўлими фаолиятидан...


Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан ҳар бир туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан белгиланган фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, икки ҳафталик ишлар режасини тасдиқланиб, амалга оширилган ишлар натижаси юзасидан бошқармага ахборот бериб бориш амалиёти йўлга қўйилган.

Шунга мувофиқ, Миришкор туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 24-29 февраль кунлари давомида адлия бўлими бошлиғи томонидан Миришкор туман Қурилиш бўлими ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ходимларига фаолиятлари юзасидан ҳуқуқни қўллаш амалиёти хусусида маслаҳатлар берилди. Шунингдек, фаолиятлари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шакли билан  таъминланди.

Жорий йилнинг 24-29 февраль кунлари танлов асосида тумандаги “Каттапой” МФЙ, “Аввона” МФЙ, туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори талабларига риоя этилши юзасидан мониторинглар ўтказилди.

Мониторинг давомида тумандаги “Аввона” МФЙ томонидан 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори билан бекор қилинган маълумотномалар 10 дан ортиқ фуқароларга берилганлиги аниқланиб, масъул шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш ҳамда қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди.

Бундан ташқари, тумандаги 35 та МФЙ ва ҚФЙларга ҳамда 10 та туман ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори талаблари бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида 45 та огоҳномалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори юзасидан  тумандаги ташкилотлар ходимлари ҳамда аҳоли ўртасида 70 дан ортиқ сўровномалар  ўтказилди.

Бўлим иш юритувда бўлган туман мактабгача таълим бўлими ходимларининг иш ҳақларидан ушлаб қолинаётганлиги ҳақидаги аризалари юзасидан ўрганиш ўтказилиб, ўрганиш натижасига кўра, ходимларнинг иш ҳақлари белгиланган миқдорда тўлаб берилмаганлиги сабабли туман мактабгача таълим бўлимига тақдимнома киритилди ҳамда бўлим бош ҳисобчисига нисбатан МЖтКнинг 49-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

“Аввона”, “Каттапой”, “Янги Жейнов”, “Янги ариқ” ва “Айзабод” МФЙларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мониторинг натижаларига кўра, мазкур МФЙлар томонидан ушбу Низом талабларига риоя этилмаслик ҳолатлари аниқланиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик, тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш тўғрисида 5 та тақдимномалар киритилди. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари мансабдор шахсларининг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлигини инобатга олган ҳолда, 4 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.