Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Фуқаролар мурожаатлари қаноатлантирилди


Қамаши туман адлия бўлими томонидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сон қарори талабларига риоя этилишини аҳволи бўйича  мониторинг ўтказилди.

Натижада, 2020 йил 30 январь кунига қадар ҳақ тўланадиган жамоат ишларида ишлаган 37 нафар фуқарога 2020 йил январь ойида  бажарилган жамоат ишларидан жами 20 277 300 сўм пул маблағлари марказ томонидан тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан туман  Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдимнома  киритилиб, натижада 37 нафар фуқарога тўлаб берилмаган жами 20 277 300 сўм пул маблағлари марказ томонидан тўлаб берилди.

Туман адлия бўлимига Қамаши тумани “Ойнакўл” МФЙда яшовчи фуқаро М.Улашова мурожаат қилиб, 02 ёш бола парвариши учун тайинланган нафақа пулини олишга амалий ёрдам беришни сўраган.

Мазкур мурожаат юзасидан туман адлия бўлимининг қонуний аралашуви натижасида, фуқарога тўланмасдан қолган 1 216 380 сўм нафақа пуллари тўланиши таъминланди.