Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

“Коррупция – тараққиёт кушандаси”


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида коррупцияга қарши кураш юзасидан мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар, юзага келаётган муаммолар хусусида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида вилоят адлия бошқармаси, Қарши шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари ҳамда институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, Иқтисодиёт факультети декан ўринбосари ҳамда Иқтисодиёт ва Технология факультетларининг 1-курс талабалари иштирок этди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга асосан белгиланган коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, яъни аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш юзасидан сўз юритилди.

Президентимиз томонидан мамлакатимизда коррупцияни бартараф этиш мақсадида олға сурилган ғоялар, амалга оширилиши режалаштирилган ишлар талабаларга батафсил тушунтириб берилди.