Янгиликлар
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими фаолияти юзасидан
Жорий йилнинг 12 февраль куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг ҳайъат мажлисида бошқарма марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ҳар ҳафтада иш унумдорлигини ошириш, беш кунлик меҳнат фаолиятидан натижадор ва самарали фойдаланиш учун тизимли режимни жорий қилиш таъкидланди.
Унга мувофиқ, ҳар бир таркибий бўлинмалар ходимлар кесимида қилиниши керак бўлган ишларнинг ҳафталик режасини қилиб бориш белгиланди.
Мазкур вазифасини амалга ошириш мақсадида Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан бўлимга юклатилган вазифаларга биноан ҳафталик иш режаси ишлаб чиқилди.
Мазкур иш режага асосан юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этмаган вилоят даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларига тегиши таъсир чораси киритиш белгиланди.
“Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8, 9-бандларига кўра, вилоят даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг 10-санасига қадар юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот вилоят адлия бошқармасига тақдим этилиши белгиланган.
Бироқ, бўлимга тақдим этилган маълумотлар умумлаштирилиши давомида бир нечта давлат органлари ва ташкилотлари мазкур низом талабларига риоя этмаганлик ҳолати аниқланди.
Шунга мувофиқ, тегишли маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаган 15 та давлат органи ва ташкилотларига нисбатан юридик хизмат соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритилди.
Бўлим томонидан мунтазам равишда туман ва шаҳар ҳокимликларида норма ижодкорлиги фаолияти ва юридик хизмат соҳасидаги ишларнинг ташкил этилиши юзасидан ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.
Иш режага мувофиқ, мазкур йўналишда Қарши ва Муборак туманларида ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида ушбу туман ҳокимликларида норма ижодкорлиги фаолияти ва юридик хизмат соҳасидаги ишларнинг ташкил этилишида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланганлиги сабабли, Қарши ва Муборак туман ҳокимлигига 11 та қарор ва фармойишларини бекор қилиш юзасидан тақдимномалар киритилди.
Бундан ташқари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳам мунтазам равишда ҳокимликлар томонидан қабул қилинган қарорлар ўрганиб келинмоқда. Жорий йилнинг январь ойи давомида туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан қабул қилинган қарорларини ўрганиш давомида қонун ҳужжатларига зид равишда қабул қилинган 21 та қарорларни бекор қилиш, 12 та қарорларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш бўйича 14 та тақдимномалар киритилди.