Янгиликлар
Фуқарога амалий ёрдам берилди
Касби туман адлия бўлимига “Чўлқувар” МФЙ Чўлқувар қишлоғида яшовчи фуқаро Р.Каримова мурожаат қилиб, марҳум шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғи Қурбонов Мухиддин Тўлқинович 2018 йилнинг 29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ишлаб, уйга қайтаётганлигини хабар қилиб, уйга келмаганини, ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида 2018 йил 27 декабрь куни Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманидаги сув омборидан турмуш ўртоғининг жасади топилганлигини маълум қилган.
Фуқаро Р.Каримова бир неча жойларга такрор мурожаат қилсада, бугунга қадар марҳум турмуш ўртоғининг ўлим ҳақидаги гувоҳномасини ололмаганлигини билдириб, ушбу маслада амалий ёрдам беришни сўраган.
Туман адлия бўлими томонидан жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судига юборилган хатга асосан марҳум М.Қурбоновнинг жасади топилганлиги ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят иши материалларидан, яъни ҳукм ва экспертиза хулосаларидан нусха ҳамда Жиззах вилоят Суд-тиббий экспертиза бюросига марҳум Қурбонов Мухиддин Тулқиновичнинг ўлими ҳақидаги тиббий гувоҳномаси олинди.
Марҳум М.Қурбоновнинг ўлими ҳақидаги тиббий гувоҳнома фуқаро Р.Каримовага тақдим этилиб, тегишли ФҲДЁ органига мурожаат этиш ҳуқуқи тушунтирилди.
Туман адлия бўлимининг саъй-ҳаракати билан фуқаронинг бир йилдан ортиқ вақт давомида бир неча идора ва ташкилотларга мурожаат қилган, бироқ натижасиз қолаётган муаммосининг ҳал этилиши таъминланди.