Янгиликлар
Сув хўжалиги соҳасини такомиллаштирилиши юзасидан...
Мамлакатимизда сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда сув хўжалиги соҳасини бошқариш тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур ишларни янада жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги “Сув истеьмолчилари уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 982-сон қарори қабул қилинди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ушбу қонун ҳужжатининг ижросини самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида қарор ижроси юзасидан масъулларга унинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тадбирлар ташкил этилди.
Хусусан, жорий йилнинг 18 февраль куни Касби туманида фаолият кўрсатиб келаётган сув истеъмолчилари уюшмалари ходимлари иштирокида ташкил этилган тадбирда мавжуд уюшмалар негизида ҳар бир туманда биттадан уюшма белгиланган кўрсаткичлар асосида ташкил этилганлиги ҳамда ушбу қарорга асосан уюшмалар фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланганлиги тушунтириб берилди.
Қарорда белгиланган тартибга кўра, сув истеъмоли режалари, сув олиш лимитлари, бизнес-режалари уюшманинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланиши, қайта ташкил этилаётган уюшмалар давлат рўйхатидан ўтказилаётганда давлат божи тўловларидан, истисно тариқасида, озод қилиниши таъкидланди.
Тадбир давомида ушбу қарорга асосан белгиланган бошқа чора-тадбир ва вазифалар хусусида ҳам батафсил тушунтирилди ҳамда иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.