Янгиликлар
Рўйхатдан ўтиш тартиби
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 10 июлдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатидан ўтказиш инспекциялари ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарда вилоят адлия бошқармаси, солиқ ва статистика бошқармаларининг тегишли мутахассислари иштирок этдилар.
Мамлакатимизда мустақиллик эълон қилингандан сўнг ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуриш борасида фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ҳуқуқий таъминлаш юзасидан қонунчилик базаси яратилди.
Жумладан, 2013 йилда Президентимиз И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларин янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш” концепциясида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида” ги Қонунининг янги таҳрири қабул қилинди.
Шунингдек, ушбу қонун билан бугунги кунда жойларда маҳалла фуқаролар йиғинларининг давлат жамият ишларини бошқаришда давлат органлари билан ҳамкорлигини янада самарали йўлга қўйиш бўйича ҳам муҳим вазифалар белгилаб берилган.
Семинар давомида мутахассислар томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорининг мазмун моҳияти, шунингдек, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини статистика органларида ҳисобга олишнинг тартиби ва хусусиятлари юзасидан атрофлича маълумот берилди.
Тадбир якунида мавзу юзасидан иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб бердилар.