Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Жойларда сайёр қабуллар


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан ҳар ҳафтада маҳалларларда фуқаролар билан учрашувлар ташкил қилиниб, сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан “Оқтолтин” МФЙда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси туман бўлими ҳамда туман ИИБ масъул ходимлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда фуқаронинг мурожаатлари юзасидан тегишли муносабат билдирилди. Шунингдек, фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва Сенатининг биринчи мажлислари, қўшма мажлиси ҳамда Олий Мажлисга мурожаатномасида келтирилган устувор вазифалар тушунтирилди.

Косон тумани адлия бўлими томонидан тумандаги “Муғжагул” МФЙда ўтказилган сайёр қабулда 10 нафар фуқароларнинг мурожаатига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 6 нафар фуқаронинг мурожаати адлия бўлимининг иш юритувига олинди.

Чироқчи туман тумани адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси туман бўлими, давлат хизматлари маркази ходимлари иштирокида “Қизилчовра” ҳамда “Жар” МФЙларда сайёр қабул ўтказилди. Қабулларда 5 нафар фуқароларнинг мурожаатларига жойида тушунтириш берилган бўлса, 2 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўлим иш юритувига олинди.

Қарши туман адлия бўлими томонидан туман  Халқ қабулхонасида  ташкил этилган кабулда иштирок этиб, 4 нафар фуқароларнинг мурожаатларига жойида тушунтиришлар берилди ва 1 нафар фукаронинг ҳуқуқий масалаларга оид мурожаати булим иш юритувига олинди.

Сайёр қабуллар давомида фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги  “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 44-сонли қарори, “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги қўшма қарорнинг мазмун-моҳияти, шунингдек имтиёзли кредитлар олиш тартиблари тушунтирилди.