Янгиликлар
Мурожаат қонуний асосларга кўра ҳал этилди
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига Қарши шаҳар, “Беглар” МФЙ, Сардоба кўчаси, 35-уйда яшовчи фуқаро Н.Хидирова табиий газдан нотўғри пеня ҳисобланганлиги юзасидан мурожаат қилиб, амалий кўмак берилишини сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан, “Ўзтрансгаз” АЖ Қашқадарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан берилган маълумотга кўра, фуқаро Н.Хидированинг 2020 йил 1 февраль ҳолатига табиий газдан 10 717 сўм ортиқча тўлови ва табиий газдан фойдаланганлиги учун қарздорликни ойма-ой, ўз вақтида тўлаб бормаганлиги оқибатида 1 772 492 сўм пеня қарздорлиги борлиги маълум бўлди.
Вилоят адлия бошқармасининг қонуний аралашувига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 150-моддасида умумий даъво муддати уч йил этиб белгиланганлиги инобатга олиниб, “Ўзтрансгаз” АЖ Қашқадарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан ҳисобланган пеня қарздорлиги қайта ҳисобланиб, 1 748 899 сўм пеня суммаси “Биллинг” дастуридан белгиланган тартибда чиқариш учун кўрсатма киритилди ва фуқарога 2020 йил 1 февраль ҳолатида 23 593 сўм пеня қарздорлиги қолганлиги маълум қилинди.