Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ҳамкорликда сайёр қабуллар


Китоб туман адлия бўлими томонидан Бош Вазир қабулхонаси туман бўлими ҳамда давлат хизматлари маркази ходимлари билан ҳамкорликда тумандаги “Бирлик” ва “Бешқазоқ” МФЙ фуқаролари учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулларда 40 га яқин фуқаролар иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар берилди ва 6 нафат фуқаронинг мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқиш учун иш юритувига олинди.

Сайёр қабул давомида йиғилганларга янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳам тушунтириб берилди. Бунда асосан 2019 йил давомида Халқ қабулхонасига келиб тушган кўп сонли мурожаатлар юзасидан қабул қилинган қонун ҳужжатлари, хусусан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси олиш тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни аҳоли эътиборига етказилди.

Шунингдек, ердан қонуний тартибда фойдаланиш, ноқонуний қурилиш, бунинг учун белгиланган жавобгарлик, “снос” ва ўзбошимчалик билан қўрилган уй-жойлар, уларнинг фарқлари юзасидан тушунчалар берилди.