Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Таҳлиллар натижасига кўра тарғибот


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимларига туман Халқ қабулхонасидан 2019 йил давомида келиб тушган мурожаатлар бўйича мурожаатлар таҳлил қилиниб, шу мазмундаги мурожаатлар юзасидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Шунга кўра, ҳар бир туман ва шаҳар адлия бўлимлари ўз ҳудудларидаги Халқ қабулхоналари тақдим этган маълумотларга асосан мурожаатларнинг кўп қисми қайси ҳудудга тегишли бўлса, шу манзилда тегишли соҳа вакиллари билан биргаликда сайёр қабуллар, тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, туман халқ таълими бўлимида туман халқ қабулхонаси, жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг раиси, ИИБ, давлат солиқ инспекцияси, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, молия бўлими, ФҲДЁ бўлими ходимлари иштирокида энг кўп мазмундаги мурожаатларга оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига қатъий риоя этилиши ҳақида тавсиялар берилди.