Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Фуқаролар билан юзма-юз.....


Жорий йилнинг 11 февраль куни Деҳқонобод туман ҳокимлигида туман ҳокими, адлия бўлими, Жиноий ишлар буйича суди раиси, прокуратура, ИИБ, туман иктисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ҳамкорлигида туманнинг барча ташкилот, муассаса, корхоналарининг  ишчи ва раҳбарлари иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлислари, қўшма мажлиси ҳамда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида билдирган таклиф ва мулоҳазалари хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, мамлакатимизда коррупцияни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам батафсил сўз юритилиб, Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди.

Худди шундай тадбир Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан туман ИИБ билан хамкорликда туманнинг олис “Тошбулоқ” МФЙ аҳолиси учун ташкил этилди.

Унда фуқароларга давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожланиши учун амалга оширилиш лозим бўлган ишлар хусусидаги билдирилган фикрлари етказилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг “Тўйлар, оилавий тантана, маърака ва маросимларни ўтказиш тўғрисидаги” қўшма қарори юзасидан ҳам маълумотлар берилди.