Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Мурожаатлар қаноатлантирилди


Касби туман адлия бўлимига фуқаролар Г. Турдиқулова,  А.Тўхтабоев, Б.Очилова, Г.Чўлиева, З.Шайманова, М.Нуриддинова, Р.Сармановалар мурожаат қилиб, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2019 йил декабрь ойи учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинганликлари, бироқ марказ томонидан тўлаб берилиши лозим бўлган суммалар тўланмасдан келинаётганлигини билдириб, мурожаатларини ижобий ҳал қилинишида амалий ёрдам сўраган.

Туман адлия бўлимининг мазкур мурожаатлар юзасидан қонуний аралашуви натижасида марказ томонидан 7 нафар фуқароларга 2019 йил декабрь ойи учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинганликлари учун тўлаб берилиши лозим бўлган жами 3 780 000 сўм пул маблағлари тўлаб берилиши таъминланди.

Шунингдек, Касби туман  “Тинчлик” МФЙ, Муғлон қишлоғида яшовчи фуқаро Ғ.Бердиев 2018 йилда замонавий гўзаллик салони очиш мақсадида имтиёзли кредит олиш учун АТ “Халқ банки” Касби филиалига тегишли ҳужжатларни топширганлиги, лекин АТ “Халқ банки” Касби туман филиали томонидан шу вақтга қадар кредит ажратилмаётганлиги юзасидан мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат туман адлия бўлимининг қонуний аралашуви билан ижобий ҳал этилди ва фуқаро Ғ. Бердиевга АТ “Халқ банки” Касби туман филиали томонидан кредит ажратилиши таъминланди.