Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Коррупцияга қарши кураш


Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда Қарши шаҳар молия бўлимида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлислари, қўшма мажлиси ҳамда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида билдирган таклиф ва мулоҳазалари хусусида сўз юритилди.

Мазкур мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда, жамиятда жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, хусусан коррупцияни бартараф этиш, келиб чиқиш сабаб ва омилларини аниқлаш, олдини олиш мақсадида олиб борилаётган ва келгусида амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони мазмуни ва моҳияти ҳамда унга асосан коррупцияга қарши курашиш юзасидан   белгиланган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, давлат органларига берилган вазифа ва топшириқлар хусусида тушунтиришлар берилди.