Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Ердан фойдаланиш тартиби


Жорий йилнинг 10 февраль куни вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан вилоят “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси ҳамкорлигида вилоят телевидениесида ер участкаларини бериш тартиби, ноқонуний тарзда амалга оширилган қурилишлар ва уларга нисбатан белгиланган жаворбгарликлар хусусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сон, “Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 272-сон, “Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 63-сон қарорлари  хусусида сўз юритилди.

Вилоят адлия бошқармаси ходими томонидан ердан ноқонуний фойдаланганлик учун тегишли қонун ҳуджатларида белгиланган жавобгарликлар хусусида ҳам тушунтиришлар берилди.