Янгиликлар
Биласизми...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги “Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 49-сонли қарори билан консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш тартиби белгиланди.
Мазкур қарор билан тасдиқланган низомга кўра, консуллик рўйхатида турувчи фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш, расмийлаштириш ва алмаштириш:
- хориждаги консуллик муассасалари;
- Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти;
- Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Консуллик муассасалари томонидан хорижга чиқиш биометрик паспорти қуйидаги Ўзбекистон фуқароларига расмийлаштирилади:
- хорижда доимий яшайдиган ва доимий консуллик рўйхатида турадиган;
- Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган ва 6 ойдан кўп муддатга хизмат сафари, ўқиш, даволаниш, контракт бўйича ишлаш, оиласи билан бирлашиш мақсадида хорижга вақтинчалик яшаш учун чиққан ҳамда консуллик муассасаларида вақтинчалик рўйхатда турган.
Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш Ўзбекистон ҳудудида маълумотларни йиғиш пункти томонидан қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун муддатда, хорижда эса – дипломатик почта жўнатилиши жадвалига мувофиқ амалга оширилади.