Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Фуқаролар учун қулайликлар


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан мунтазам равишда сайёр нотариал ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қарши шаҳар 6-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Аллаярова томонидан Қарши шаҳар Оқ олтин кўчаси 25 уйда яшовчи фуқаро  Хонназаров Бекмоннинг, Қарши шахар 1-сон  давлат нотариал идораси нотариуси И.Якубов томонидан Қарши шаҳар Буюк Ипак Йули кўчаси 44-уйда яшовчи фуқаролар Одилова Назокат, Қуватов Қўлдош ва Хўжанов Улуғбекларнинг, Яккабоғ тумани 3-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ю.Турдиева томонидан Яккабоғ туман Уват қишлоғида яшовчи фуқаро Тўраева Анорнинг,  Шаҳрисабз туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Д.Жамолова томонидан Шаҳрисабз туман Зачкана қишлоғида яшовчи фуқаро Хушвақова Анора ҳамда унинг фарзандлари Турдиева Гуландом, Турдиева Муҳаббат, Турдиева Нодира, Турдиева Марҳамат ва Турдиева Матлубаларнинг иштирокидаги нотариал ҳаракатлар сайёр тартибда расмийлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан нотариат соҳасида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ҳаракатларнинг барчаси, албатта, дастлаб аҳолига қулайликлар яратиш, уларнинг ортиқча вақт ва маблағини тежаш, коррупциянинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.