Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Конституция – бахтимиз, қомусимиз


Ёшларнинг ҳуқуқий билимини оширишда, авваломбор, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўргатиш, уларнинг Конституция моддалари мазмунини англаб етиши, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, бурчларини белгилаб берган нормаларнинг моҳиятини тушунишлари муҳим аҳамият касб этади.

Касби туман длия бўлими томонидан Қамаши ахборот-технологиялари коллежи талаба ёшлари ўртасида “Конституция – бахтимиз, қомусимиз” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Конституциянинг 30 дан ортиқ моддалари бевосита инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланганлиги, унда давлат инсон ҳуқуқлари бўйича бир қатор мажбуриятлар олган бўлиб, уларга хусусан давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга ошириши, давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканликларини мисол қилиб келтириш мумкинлиги таъкидланди.

Фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этишдек сиёсий ҳуқуқлари бевосита Конституцияда мустаҳкамланганлиги, асосий Қомусимизда инсоннинг ижтимоий ҳуқуқларига ҳам катта эътибор қаратилган бўлиб, айниқса меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, дам олиш, ижтимоий таъминот олиш каби ҳуқуқларни алоҳида конституциявий даражада эътироф этилганлиги ҳақида сўз юритилди.

Ҳар қандай жамият ва давлат тараққиётининг энг муҳим шартларидан бири – бу таълим сифати ҳисобланиши ва бизнинг Конституциямизда ҳам ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эгалиги, бепул умумий таълим олиш, илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланиши ҳамда тиббий хизматдан фойдлаланиш ҳуқуқлари белгилаб қўйилганлиги тушунтириб ўтилди.