Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Фуқароларни фаолликка чорлаб...


Қарши туман адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмаси сил касалликлар бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқувчи устувор вазифалар юзасидан тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида 2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилганлиги муносабати билан рақамли иқтисодиёт тушунчаси ва унинг афзалликлари, тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллаш зарур ва шартлиги, бу юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини бериши, рақамли иқтисодиётни шакллантириш керакли инфратузилма, кўп маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб этсада, рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш – келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифа этиб белгиланганлиги таъкидланди.

Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтириши, шу билан бирга, энг оғир иллат – коррупция балосини йўқотишда ҳам улар самарали восита эканлиги, давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳада ҳам рақамли технологияларни кенг жорий этиб, натижадорликни ошириш, бир сўз билан айтганда, одамлар турмушини кескин яхшилаш мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар берилди.

Худди шундай тадбир, яъни мурожаатномадан келиб чиққан ҳолда  тумандаги 12-мактабда ҳам “Илм, таълим ва маърифат - доимий эътиборда” мавзуси давра суҳбати ташкил этилди.

Унда мактаб ўқувчиларига давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтирилиб, мазкур ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиш, таълим соҳасида яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз келажагини яратишлари лозимлиги, бунинг инъикосида давлат ва жамиятда ҳам ўзининг муносиб ҳиссаси ва таъсирига эга бўлишлари таъкидланди.