Янгиликлар
Фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида...
Якунланган ҳафта давомида Шаҳрисабз шаҳар, Шаҳрисабз туман, Косон Яккабоғ, Касби ва Ғузор туман адлия бўлимлари томонидан 7 та маҳаллада сайёр қабуллар ташкил этилиб, 200 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташаббуси билан ташкил этилган мазкур қабулларда аҳоли билан ишлайдиган идора ва ташкилотлар вакилларининг иштироки ҳам таъминланди. Хусусан, Косон туман адлия бўлими томонидан “Эсабой” ва “Равот” МФЙларда ўтказилган сайёр қабулларда Халқ депутатлари туман кенгаши депутати, “Оила” маркази, ФҲДЁ бўлими, профилактика инспектори, Касби туман адлия бўлими томонидан “Дўстлик” МФЙда ўтказилган сайёр қабулда Давлат хизматлари маркази, кадастр бўлими, туман аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари иштироки таъминланди.
Сайёр қабулларда фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқли ҳамда, имкониятлар тўғрисида”ги Қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида”ги 285-сонли қарорлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Йиғилганларга “Huquqiy axborot” канали ва “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали имкониятлари тўғрисида тушунчалар берилди.