Янгиликлар
Ҳамкорликда семинарлар
Давлатимиз томонидан демократик жараёнларни самарали ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, қонун билан қўриқланадиган манфаатларини таъминлаш, фуқароларнинг, тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини қонуний йўл билан ҳал этиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Амалга оширилган энг асосий ишлардан бири давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан мурожаатларнинг самарали кўриб чиқилишини ташкил этиш мақсадида Президентнинг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси тузилганлигидир.
Мазкур қабулхоналарнинг ташкил этилганлиги жойлардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда муҳим қадам бўлди.
Вилоятимизда ҳам бу каби ишларни янада жадаллаштириш, аҳоли билан ўзаро яқин алоқада бўлиш, муаммо ва камчиликларни ўрганиш, сабаб ва омилини аниқлаш ҳамда ўз вақтида бартараф этиш мақсадида вилоят ҳокими раҳбарлигида барча туман ва шаҳарларда мазкур соҳага масъуллар иштирокида семинарлар ташкил этилмоқда.
Навбатдаги семинарлар Қарши шаҳри, Қарши, Қамаши, Деҳқонобод, Косон, Китоб ва Ғузор туманларида ҳокимликлар, адлия бўлимлари ва Халқ қабулхоналари томонидан ташкил этилди.
Семинарлар давомида келиб тушаётган ва аниқланган мурожаатларни ўз вақтида қабул қилиш, шунингдек уларнинг тўлиқ, ўз вақтида ҳамда сифатли кўриб чиқишни таъминлаш, бунда давлат органлари, ташкилотлар ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш, бу соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича масалалар кўриб чиқилди.