Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Ёшларни оилага тарбиялаш


Оила қуриш тараддудида бўлган ёшларни оилага тайёрлаш, оилавий муносабатлар, ўзаро ҳурмат, муомала, ишонч ва садоқат туйғуларини сингдириш, бунинг натижасида оилалар бузилишини олдини олиш, ажримлар сонини камайтириш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ғузор туман “Ёш келин-куёвлар” инновацион марказида шу мақсадда ташкил этилган тадбирда туман адлия бўлими, туман Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, ФҲДЁ, туман имом хатиби, ФЎЎБОФМ бўйича туман Кенгаши ходимлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мазкур тадбирда бўлғуси келин-куёвларга туман адлия бўлими ходими томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг “Туйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Ёш оилаларнинг ижтимоий ва иқтисодий томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида давлатимиз томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди.

Тадбир жараёнлари вилоят телевидениеси орқали тасвирга олинди.